Хусусан Наманган вилоятида ҳам Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирни вилоят хокими Х.Бозоров, очиб бериб барча ҳарбий хизматчиларни “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади. Шундан сўнг харбий хизматчилар мусиқалар остида тантанали юришлар қилишди.
Ушбу тадбирда, Наманган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов бошчилигида божхона ходимлари иштирок этишиб, порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали равишда гуллар қўйишди.
14.01.2019