Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида ўқувчилар ўртасида “Менинг армиям - менинг фахрим” расмлар танлови ўтказилди
2290
Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар Қашқадарёда ҳам қизғин давом этмоқда.
Қаршида ўқувчилар ўртасида “Менинг армиям - менинг фахрим” расмлар  танлови ўтказилди

Жумладан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида божхона ходимларининг фарзандлари ўртасида ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга қизиқишларини янада оширишга қаратилган  “Менинг армиям - менинг фахрим” мавзуси расмлар танлови ўтказилди. Унда божхона ходимларининг 15 нафар фарзандлари ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчилар намуна расмлардан фойдаланган ҳолда турли ҳарбий техника воситаларнинг суратларини чизишди ва улар орасиданэнг яхши тасвирий санъат асарлари саралаб олинди.

Кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтган мусобақада, фахрли биринчи ўринни Ташкилий-назорат бўлими бошлиғи Ж.Бегалиевнинг фарзанди Ч.Турсунова ғолиб деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг