Жумладан, яқинда бир гуруҳ ёш божхоначилар Нукус шаҳридаги ўз фондида 85 мингдан ортиқ экспонатларни жамлаган И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейига экскурсия уюштиришди. Нафақат пойтахт шаҳарнинг, балки бутун Қорақалпоғистоннинг ташриф қоғозига айланган мазкур музейнинг божхоначилар фаолиятига қандай даҳли бор дейишингиз мумкин.
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон божхоначилари халқимизнинг ноёб тарихий ва маданий бойликларини асраш, хусусан уларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйиш борасида амалга оширган чора-тадбирлари натижасида 1300 дан ортиқ тарихий буюмларни тўхтатиб қолишди ва улар айни шу музейга тақдим қилинган.
Экскурсия давомида ёш божхоначиларга ҳам халқимизнинг ноёб ва тарихий меросини асраш божхона ходимларининг бурчи эканлиги шу тариқа уқтирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
13.01.2019