Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда “Коррупциянинг олдини олиш - ҳар бир фуқаронинг бурчи” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
1872
Коррупция - фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига ҳам олиб келади.
Жиззахда “Коррупциянинг олдини олиш - ҳар бир фуқаронинг бурчи” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Шу боис ҳам ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда кўплаб самарали ишлар йўлга қўйилиб, коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган тизимли амалиёт шаклланмоқда.

Жиззах вилояти коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияси томонидан Жиззах шаҳрида ташкил этилган тадбир ҳам бунга мисол бўла олади.

“Коррупцияни олдини олиш - ҳар бир фуқаронинг бурчи” мавзусида ташкил этилган семинар-тренингда вилоят прокуратураси, ДХХ, божхона ва адлия идоралари масъул ходимлари ҳамда бошқа ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Семинарда Жиззах вилоят божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи раҳбари Б.Анвархонов ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича тизимли ишларни яна шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича бошқармада амалга оширилган ишлар, тарғибот тадбирлари борасида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шунингдек, коррупцияга қарши ҳар ким ҳар доим курашиши лозимлиги, бу иллатнинг жамиятга, тараққиётга ва хавфсизликка катта таҳдид экани аниқ ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, коррупцияга қарши курашиш, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун куннинг энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.  

Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада ижобий томонга юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Аниқроқ айтганда, юртдошларимизда коррупцияга, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланиши лозим.

13.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг