Ана шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшлар етакчиларининг 1-форуми бўлиб ўтди. Мазкур форумга вилоятдаги барча ҳарбий соҳалардаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари қаторида вилоят божхона бошқармасида хизмат олиб борувчи 15 нафар ёш ходимлар ҳам фаол иштирок этишди.
Тадбир аввалида, ҳарбий соҳа вакиллари қатор номинациялар бўйича диплом, сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Қувонарлиси, ушбу форумда “Йилнинг энг фаол бошланғич ташкилот етакчиси” номинацияси бўйича ғолиблигига вилоят божхона бошқармаси ходими Б.Норов муносиб топилди ва диплом билан тақдирланди. Шундан сўнг тадбирда Миллий Гвардия томонидан тайёрланган ҳарбий чиқишлар намойиши ҳамда санъаткорларнинг бадиий чиқишлари билан давом эттирилди.
Ўтказилаётган бундай тадбирлардан асосий мақсад ёшлар қалбида жасорат, мардлик ва шижоат каби фазилатларни шакллантириш, шунинг билан бир қаторда, уларда шарафли ва масъулиятли касбга қизиқишини янада оширишдан иборат.
12.01.2019