Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2193
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб борувчи ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Устувор вазифаларга бағишланган  йиғилиш бўлиб ўтди

Тадбирда, бошқарма бошлиғи Зафаржон Тоҳиржонович сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Палатасига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда жорий йилда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган эътирозлар ҳамда бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни ҳар бир ходим эътиборига етказди.

Йиғилишда таъкидланганидек, юртбошимизнинг юқоридаги Мурожаатномаси кириб келган янги йилнинг бош ҳужжати ҳисобланиб, Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш ижроси халқимизнинг янада юксак марраларни қўлга киритишида пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шундан келиб чиқиб, ушбу устувор йўналишларда белгилаб берилган вазифаларни сўзсиз ва ўз вақтида бажариш талаб этилади.

Бир сўз билан айтганда, амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ватанимиз равнақи, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши ҳамда мамлакатимизнинг дунё миқёсида юқори марраларни эгаллашига хизмат қилади.

12.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг