Бу борада, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан доимий чора-тадбирлар амалга оширилиб контрабанда ашёлари ва ноқонуний товарларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилишини олди олинмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йул чегара божхона пости ходимлари томонидан чегарадош давлатдан мамлакатимизга тунда кириб келган юк поезди таркибидаги вагонлардан бирининг кўз илғамас, хуфия жойига беркитилган қизғиш рангли, “Тротиловая шашка вес 200 гр” номли портловчи модда ва унинг 1 дона детонатори борлиги аниқланиб, тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
11.01.2019