Шундан сўнг,божхона ходимлари томонидан олиб борилган оғзаки савол жавоб жараёнида ушбу шахснинг қўл юклари ва унинг уяли телефони кўздан кечирилганда, телефон хотирасида 11 дона диний мазмундаги видеолавҳалар борлиги аниқланди.
Эксперт хулосасига кўра, ушбу аниқланган 11 дона видео лавҳалар тақиқланган ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган ҳамда ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи видео лавҳалар эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
11.01.2019