Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ёқилғи маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
1929
Ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали юк автотранспорт воситаларига қўлбола усулда ўрнатилган мосламалар ёрдамида яширин олиб ўтиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш борасида божхона ходимлари томонидан тегишли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.
Божхоначилар ёқилғи маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Ана шундай ҳуқуқбузарлик куни кеча Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Шовот” чегара божхона постида аниқланди.

Божхона пости орқали кириб келаётган қўшни давлат фуқаролари Ш.М. ва Ж.С. бошқарувида бўлган “Volvo” русумли юк автотранспорт воситалари божхона кўригидан ўтказилганида, юк автотранспорт воситалари тиркамаларининг таг қисмига қўлбола усулда ўрнатилган қўшимча бакларда, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган, умумий қиймати 15 миллион сўмни ташкил этаётган жами 3 тоннадан ортиқ бўлган дизель ёқилғиси мамлакатимиз ҳудудида қайта сотиш мақсадида яширинча олиб келинаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг