Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона омбори мудирлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди
2738
Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасида божхона омбори мудирлари иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор талабларини лицензиятларга тушунтириш асосий мақсад қилинди.
Бухорода божхона омбори мудирлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

Хусусан, йиғилганларга қарор талаблари бўйича божхона омбори фаолиятини амалга оширишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди. Яъни,  божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва очиқ майдончалар ёхуд божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд биттадан кам бўлмаган ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши кераклиги ва содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар хил томонлардан олинган видеомаълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши  кераклиги каби талаблар тушунтириб ўтилди.

Божхона бошқармасида ташкил этилган йиғинда иштирок этган омбор мудирларини  мавзу доирасида қизиқтирган барча саволларга божхона масъуллари батафсил жавоб беришди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, бугунги кунга келиб Бухоро вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли Қарорига мувофиқ лицензия олган ҳолда жами 19 та омборлар фаолият юритади ва уларнинг барчаси вилоят божхона бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда иш фаолиятларини олиб боришмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг