Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Учувчисиз учиш аппарати тўхтатиб қолинди
1862
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.
Учувчисиз учиш аппарати тўхтатиб қолинди

Мазкур қурилмаларни фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда айрим ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган.
Шунга қарамай, жисмоний шахслар томонидан бу турдаги қурилмаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда. Ана шундай ҳолат “Урганч аэропорти” чегара божхона постида аниқланди.
“Санкт-Петербург-Урганч” йўналиши бўйича парвозини якунлаган фуқаро Ж.М. божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхона ходимларида шубҳа уйғотди.
Унга тегишли қўл юклари назорат-рентген аппарати орқали ўтказилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, юклар орасида божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 1 дона “Discovery квадрокоптер” ёзувли учувчисиз учиш аппарати яширилганлиги фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг