Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд халқаро аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди
1790
Халқимизда “Шаҳар – бедарвоза эмас” деган нақл бор. Яъни ҳар бир нарсани олиб кириш ва бу ердан олиб чиқишнинг ўз қонун-қоидаси бўлади. Мамлакатимизга таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини кириб келишини олдини олишга божхоначилар масъул ҳисобланади.
Самарқанд халқаро аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди

Самарқанд халқаро аэропортига “Шереметово-Самарқанд” йўналишидаги 1874-сонли авиарейс билан учиб келган фуқаро У.Н. “яшил” йўлакдан ўтаётганда, унга тегишли багаж ва қўл юклари божхона ходимларининг эътиборини тортди.

Божхоначилар холислар иштирокида фуқаронинг багаж юкларини кўздан кечиришганида, сумка ичида 5 та конвалютада бўлган жами 47 дона “Алпразолам” номли таблеткалар борлиги маълум бўлди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига кўра Алпразоламмоддаси Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддалар рўйхатига киритилган.

Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг