Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик моддалари савдоси фош этилди
1668
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Гиёҳвандлик воситаларининг қонунга ҳилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан тезкор қидирув тадбирларини ўтказди.
Гиёҳвандлик моддалари савдоси фош этилди

Унда фуқаро Л.Р. “шартли харидорга” ўзига хос ўткир ҳидли, ўтсимон моддани 3 дона гугурт қутисига жойлаб ҳар бирини 100 АҚШ долларидан сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Экспертиза юқоридаги моддаларни 9,2 гр. марихуана эканлигини тасдиқлади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг