Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оғунинг йўли тўсилди
1897
Фарғона вилояти божхоначилари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Оғунинг йўли тўсилди

Вилоят божхона бошқармасининг “Бешариқ” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакат ҳудудидан мамлакатимизга кириб келган темир йўл вагонлари божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу темир йўл юк вагонлари бир-бирига уланган қисми оралиғига усталик билан беркитилиб қўйилган, қора рангли полиэтилен пакет божхоначилар эътиборини тортди. Аниқланишича пакетда оч-яшил рангли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда яширилган экан. Экпертиза мазкур моддани 1,66 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлигини тасдиқлади.

Шунингдек, “Фарғона” чегара божхона постида мамлакатимиздан қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро Т.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди.

Шундан сўнг, фуқаро божхона назоратидан ўтказилганда, унинг эгнидаги шимининг чўнтагида сигарет қутиси ичидаги попирусга жойланган ўткир ҳидли, оч-жигарранг рангли соф оғирлиги 0,07 грамм гашиш гиёҳванд моддаси мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг