Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яшириб олиб ўтиш наф бермади
1775
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолати ўз вақтида аниқланди.
Яшириб олиб ўтиш наф бермади

“Сеул-Тошкент” йўналиши билан учиб келган фуқаро И. Ш. ва чет эл фуқароси Б. К.лар  “қизил” йўлакдан ҳаракатланар экан, уларнинг қўл юки ва багажлари божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона назоратидан яширилган 10 дона қўл телефонлари ва 1 дона “Acer core i7” русумли ноутбук борлиги фош этилди.    

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг