Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1,1 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
2177
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари тезкор ходимлари билан ҳамкорликда катта миқдордаги тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
1,1 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фуқаро М.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина кузатувга олиниб, Миробод туманида истиқомат қилучи фуқаро А.Ш. хонадони ёнида тўхтаганидан сўнг мазкур хонадон ва автомашина ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадон ертўласидан 13 хил номдаги 13 минг 509 қути ва автомашинадан 7 хил номдаги 11 минг қути хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 1,1 миллиард сўмлик жами 24 минг 509 қути сигаретлар ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 3000 дона "Трамадол" гиёҳвандлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг