Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар 95 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйишди
2089
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди.
Наманганда божхоначилар 95 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада хорижда ишлаб чиқарилган, хеч қандай хужжатлари бўлмаган  жами 95 миллион сўмлик 45 номдаги, 997 дона маиший техника воситаларини ўз яшаш хонадонида ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.   

11.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг