“Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилган мазкур йиғилишда Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Уразалиев ва Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи О.Ибрахимовлар вилоятда фаолият юритаётган божхона омборлари эгалари ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга қарор талаблари ҳамда соҳага доир қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан атрофлича тушунтиришлар беришди.
Таъкидлаш жоизки, божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони ташқи иқтисодий фаолият ва товарлар етказиш жараёнидаги муҳим воситалардан бири ҳисобланади.
Эндиликда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензияларни расмийлаштириш электрон шаклда, амалга оширилади. Шунингдек, лицензиялар чекланмаган муддатга берилиши юзасидан батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларига божхона омбори очиш истагини билдирган тадбиркорлар учун бошқарманинг тегишли бўлимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этаётганлигини инобатга олиб, 2018 йил давомида бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, айримларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, аксарияти ўз кучини йўқотган ва 2019 йил 1 январдан кучга кирадиган Президентимизнинг бир қатор фармон, қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларини амалиётга тўғри қўллаш юзасидан топшириқлар берилди.
Тадбир якунида, иштирокчилар соҳага доир бир нечта таклифларни айтиб ўтдилар. Мазкур таклифлар божхона ходимлари томонидан ёзиб олиниб, қисқа муддатда ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.
8.01.2019