– Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтаётган китоб ярмаркасида 5 та нашриёт – “Ўзбекистон” НМИУ, Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, “Ўқитувчи” НМИУ, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти ҳамда Чўлпон номидаги НМИУ лар 500 номдаги 2000 дан ортиқ китоблар билан иштирок этаяпти – дейди, Матбуот ва ахборот агентлиги вакили Авазхон Валихонов. – Божхона хизмати ходимларининг китоб мутолаасига қизиқишлари кучли экан. Биз ҳамкорликдан хурсандмиз.
Давлат божхона қўмитаси Ёшлар иттифоқи етакчилари кенгаши раиси Шерзод Йўлдошев ҳам божхона тизимида хизмат ўтаётган ёшлар номидан ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирар экан, бундай тадбирларни кўпайтириш тарафдори эканлигини билдирди. Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакиллари учун сув ва ҳаводек зарурлигига алоҳида урғу берди.
8.01.2019