ҲАЛҚАРО ҲАМКОРЛИККА ОИД ХАБАРЛАР
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат борасида қўшни давлатлар билан очиқ конструктив ўзаро манфаатга асосланган ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бу ўз навбатида Марказий Осиё минтақасида дўстона муҳит яратишга хизмат қилади.
17.02.2018
Латвия экспертлари иштирокида ўқув машғулотлари ўтказилди
ДБҚнинг Миллий кинология Марказида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари БОМКА-9 дастури доирасида Латвия божхона хизматининг экспертлари иштирокида хизмат итларини тайёрлаш ва ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.
15.02.2018
Бундан 8 йил олдин ёпиб қўйилган Ўзбекистон-Тожикистон чегара-божхона пости очилди
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги “Андархон” халқаро мақомга эга бўлган чегара-божхона пости очилди. Бу эса ўзбек ва тожик халқлари дўстлиги жипслиги ҳамда ҳамжиҳатлиги йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
12.02.2018
Афғонистонлик тадбиркорлар учун сайёр учрашув ташкил қилинди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Термиз” ташқи иқтисодий фаолияти божхона постида ўтказилган давра суҳбати ҳам қўшни Афғонистонга маҳсулотларни экспорт қилишга оид мавзуда бўлди.
05.02.2018
Қозоғистон юк автотранспорт воситалари ва автобусларидан ундириладиган йиғимлар бекор қилинди
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан дунёдаги барча узоқ-яқин давлатлар, биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан самарали алоқаларимиз янада мустаҳкамланиб бормоқда.
12.01.2018
Ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда!
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан дунёдаги барча узоқ-яқин давлатлар, биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан самарали алоқаларимиз янада мустаҳкамланиб бормоқда.
09.12.2017
“Самарқанд – Истанбул” авиақатновлари бошланди!
Ўзбекистон ва Туркия Ҳукуматлари ўртасида Самарқанд- Истанбул йўналишидаги доимий авиқатновларни йўлга қўйиш тўғрисидаги келишув асосида 30 октябрь кунидан бошлаб дастлабки рейс амалга оширилди.
02.11.2017
2017 йил 14 сентябрь куни Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан оммавий ахборот воситалари учун мазкур марказнинг кинология соҳасида халқаро ҳамкорлик борасида амалга ошириётган чора-тадбирлари ва уларнинг самарасига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди.
15.09.2017
М-39 халқаро автомобиль йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми очилди
2017 йил 11 июль куни Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасида жойлашган “Оқ олтин – Целинный” ва “Малик – Сирдарё” автомобиль ўтказиш пунктларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
12.07.2017
Қўшкўпирда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туман прокуратураси, вилоят адлия ва солиқ бошқармалари билан ҳамкорликда жойларда тадбиркорлар билан ўтказилиши кўзда тутилган учрашувлар доирасида “Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимояси, тадбиркорларга яратилаётган янги имкониятлар” мавзусида семинар йиғилиш ташкил этилди.
06.07.2017
Ўзбекистон божхонаси: Иқтисодий хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик чорраҳасида
Мустақил Ўзбекистоннинг тобора ривожланиб бораётган халқаро алоқаларининг ажралмас ва муҳим қисмини божхона соҳасидаги ҳамкорлик ташкил қилади. Ўзбекистон 1992 йил 28 июлда Жаҳон божхона ташкилотининг фаол аъзосига айланди ва божхона амалиётлари билан боғлиқ 20 дан ортиқ халқаро конвенцияларга бевосита ва билвосита аъзо бўлди. Айни шу жиҳатни инобатга олсак, мамлакатимизда божхона соҳасида халқаро ҳамкорликнинг илк тамал тоши қўйилганига бу йил 25 йил тўлмоқда.
24.01.2017
Чегарадаги божхона назоратининг хусусиятлари
Чегарани кесиб ўтиш пайтида юкларни ташувчилар, оддий фуқаролар тезда ва қийинчиликларсиз ўтиб олишни исташади. Ўз навбатида божхона хизмати олдида фуқароларнинг кириши ва товарлар қонуний асосларда олиб кирилишида ортиқча вақтни олмаган ҳолда товарларни нолегал тарзда олиб киришга уринишларга барҳам бериш, чегарани қонунни бузган ҳолда кесиб ўтаётган йўловчилар ва юкларни аниқлаш ҳамда кўрикдан ўтказиш вазифаси туради.
29.11.2016
Италиялик кинологлар Тошкентда
Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказига Италия Қуролли кучлари вакиллари ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кинология хизмати вакиллари ҳамроҳлигидаги учрашув давомида томонлар ўз фаолиятлари юзасидан тажриба алмашишди ҳамда соҳага доир долзарб масалаларни ўзаро муҳокама қилишди.
17.10.2016
Тошкентда халқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигининг янги таҳрирдаги Киото Конвенциясида назарда тутилган талабларга уйғунлашувини баҳолашга қаратилган 3 кунлик миллий семинар бўлиб ўтди.
06.10.2016
Ашхободда Европа ва Марказий Осиё минтақавий озон тармоғининг йиллик учрашуви доирасида божхона ва ҳуқуқни қўлловчи органлар ходимларини озон қатламини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Европа ва Марказий Осиёнинг мукофоти билан тақдирлашнинг тўртинчи тантанали маросими бўлиб ўтди.
02.08.2016
Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари иштирокида
Жорий йилнинг 18-21 апрель кунлари Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида божхона органлари ходимлари учун давлат интерактив хизматларини такомиллаштириш мавзусида миллий семинар бўлиб ўтди.
25.04.2016
26 январь – Халқаро божхоначилар куни
Халқаро божхоначилар куни нафақат дунё давлатлари божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини намойиш этиш, балки иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга эришишда божхонанинг муҳим иштирокига яна бир карра кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш имконини беради. Мазкур санани дунёдаги 800 мингдан зиёд божхоначилар кенг нишонлайди.26.01.2016
Кинологлар малакасини ошириш йўлида
Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида 2015 йилнинг 3-14 август кунлари АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Гиёҳванд моддаларни қидиришда кинологларнинг малакасини ошириш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.17.08.2015
07.08.2015
26 январь – Халқаро божхоначилар куни!
Бу йилги 26 январь “Халқаро божхоначилар куни” Жаҳон божхона ташкилоти томонидан “Божхона сарҳадлари бошқарувини мувофиқлаштириш – манфаатдор томонларни бирлаштириш учун инклюзив ёндашув!” шиори остида нишонланмоқда.26.01.2015
21.02.2018