Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида коррупциявий ва бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатларни барвақт аниқлаш, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, хизмат жамоаларида ахлоқий-руҳий муҳитни соғломлаштириш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, коррупцион хавфлар юқори бўлган соҳавий йўналишлар таҳлил қилиниб, бу турдаги жиноий фаолиятга чек қўйиш, яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда товарларнинг ноқонуний ҳаракатини аниқлашга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, 2022 йил давомида 49 та жиноий ва 79 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланлиб, 52,3 млрд. сўмлик товарлар ноқонуний айлануви олди олинди ва 23 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳисобот даврида 332 та хизмат текширувлари ўтказилиб, кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 26,2 %га ошган. Хизмат текшируви якунлари бўйича жами 345 нафар ходим интизомий жазоланган, 51 нафар ходим бошқа тузилмага ротация қилинди.
Шунингдек, 46 маротаба ахлоқ судлари ўтказилиб, 75 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Ходимлар ҳушёрлиги ва фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида божхона постларида 1409 маротаба хуфиёна ва ошкора текширувлари ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-аҳлоқ қоидалари бўйича баарча ҳудудий бошқармаларда сайёр-ўқув машғулотлари ўтказилиб жами 2 905 нафар ходимлар ўқитилди;
– 2022 йил 1 июндан кадрларни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш, бунда, танлов жараёнларини интернетда реал вақт режимида эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилди.
- 2022 йил 1 июлдан эътиборан, бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат қилган ходимни ротация қилиш тартиби жорий этилди. Ушбу тартиб бўйича ҳозирга қадар 400 нафар ходим бошқа лавозимга ротация қилинди.
Тизим фаолиятида очиқлик принципларига амал қилиш даражасини ошириш бўйича божхона органлари фаолиятининг очиқлиги концепцияси тасдиқланди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатлари содир этишига шароит яратиб берган омилларни батараф этишга қаратилган амалий ишлар олиб борилди.
Жумладан, “қизил” йўлакдаги декларация бўйича божхона кўриги ўтказилмаса, расмийлаштирувга автоматик тақиқ қўйиш механизми жорий этилди.
Реэкспортга расмийлаштирилган товарларни чегара божхона постларида назорат текширувлари ўтказилиши бўйича хавф профили ишлаб чиқилди.
Курьерлик жўнатмаларини расмийлаштирувдан ўтказиш ҳамда ходимларни хизмат жойини белгилашда коррупцион ҳолатларни юзага келтираётган омилларни бартариф этишга қаратилган амалий ишлар олиб борилди.
Шу билан бирга, коррупция ва интизом бузилиш ҳолатларни инсон омилисиз баҳолаш, уларни такрорланишт олдини олишга қаратилган тадбирларни тизмили амалга ошириш мақадида “Коррупциявий хавфларни бошқариш” дастури яратилиб, амалиётга жорий этилди.
Дастур доирасида хизмат текшируви ва профиликтик тадбир жараёнлари рақамлаштирилиши натижасида, ходимлар томонидан таҳлил ва ҳисобот учун сафрланган 5-6 соат вақтни, 2-3 дақиқагача қисқартиришга эришилди.
Сўнги йилларда республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижроси юзасидан божхона органларида бир қатор мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда “Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди. Хусусан, қўмитанинг 2019 йил 15 октябрдаги “Давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг олдини олиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 266-сонли буйруғи билан “Давлат божхона хизмати органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга ундаш ҳолатлари ҳақида хабар бериш, уларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ҳамда уларга қарши курашишдаги ходимларнинг фаол иштироки учун рағбатлантириш тўғрисида”ги Тартиб ишлаб чиқилган.
Унга кўра, Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга ундаш ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлар бўйича 2022 йилда 6 та ҳолатда ходимларнинг мурожаати асосида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 4 та тезкор тадбир ўтказилди.
Таҳлилларга кўра, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига 2022 йилда 844 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан коррупцион ҳолатлар бўйича 12 та, божхона ходимининг хизматини олиб бориши бўйича 206 та, божхона ходими одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинмаганлиги бўйича 114 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 18 таси ўз тасдиғини топган, 21 таси аноним деб топилган. Юқоридаги мурожаатлар бўйича 9 нафар ходимга интизомий жазолар эълон қилинган. 1 нафар ходим бошқа лавозимга ўтказилган.
Ҳисобот даврида божхона назорати ва божхона расмийлаштируви жараёнларида 16 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Натижада, 13 нафар ходим бошқа лавозимга ва 7 нафар ходим бошқа ҳудудий бошқармага ўтказилган.
Божхона органларида 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс-назорат тизими ишга туширилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда божхона органларида комплаенс-назорат тизими бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаларида ҳамда Миллий кинология маркази ходимлари учун ўқишлар ташкил этилди.
Мазкур иллатга қарши курашда самарадорлик ва таъсирчанликни ошириш мақсадида шахсан қўмита раиси томонидан коррупцияга карши кураш бўйича ўтказилган хизмати йиғилишлари телевидениеда ва ижтимоий тармокларда кенг ёритилмоқда.
Ходимларнинг коррупцияга қарши асосий талаблар ва тартиб-таомиллардан хабардорлиги юзасидан доимий мониторинглар ўтказиб борилади. Жумладан, Шахсий хавфсизлик ва Кадрлар бошқармалари томонидан “Божхона органи ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда “Манфаатлар тўқнашуви” мавзуларида тақдимот ва тест саволлари тайёрланди.
Унга кўра, тайёрланган ўқув материаллари “Электрон таълим” масофавий ўқитиш ахборот тизимига жойлаштирилиб, барча шахсий таркиб томонидан ўқиб ўрганишлари ташкил этилди. Шунингдек, мавзу юзасидан ишлаб чиқилган 20 та тест саволлари тизимга жойлаштирилиб, ДБҚ марказий аппарати ва ҳудудий божхона бошқармалари таркибий тузилмалари ходимларининг ўқув материалларни ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадида тест топширишлари таъминланди.
Ўтказилган тест синовида 3528 нафар ходим иштирок этиб, шундан 3502 нафари қониқарли, яхши ва аъло, 26 нафари эса қониқарсиз бахо олди.
Мавзу юзасидан фойдали ҳаволалар:
https://t.me/customschannel/18712
https://customs.uz/uz/news/view/5015
https://customs.uz/uz/news/view/3014
https://xs.uz/uzkr/post/ochiq-eshiklar-kunida-eshiklar-ochildimi
https://uza.uz/uz/posts/korrupciyaga-qarshi-kurash-yonalishida-samarali-hamkorlik_191537
30.12.2022