Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Туркманистон Давлат божхона хизмати ўртасида божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашишни ташкил қилиш тўғрисида Баённома
1021

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
билан Туркманистон Давлат божхона хизмати ўртасида божхона чегараси
орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашишни ташкил қилиш тўғрисида

БАЁННОМА

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Туркманистон Давлат божхона хизмати (кейинги ўринларда  ­ “Томонлар” деб аталувчилар),

Томонлар давлатларининг божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товарлар устидан божхона назоратининг самарадорлигини ошириш заруриятини тан олиб (кейинги ўринларда -“божхона чегараси”),

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида савдони соддалаштириш учун қулай муҳит яратиш мақсадида, божхона чегараси орқали ҳаракатланадиган товарлар ва транспорт воситаларини импорт қилинган жойларида ҳам, Томонлар давлатлари ҳудудларидаги божхона органларида ҳам божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибларини тезлаштириш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида келишувга эришдилар:

1-модда

Томонлар, бир Томон давлати ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жараёнида олинган маълумотларни (кейинги ўринларда – олдиндан бериладиган ахборот), агар товарлар келиб тушадиган жой ёки транзит йўналиши бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган бўлса, улар товарлар келиб тушадиган ёки транзит йўналиши жойлашган бошқа Томон божхона ҳудудини кесиб ўтишидан олдин ёки бошқа Томон давлати ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш жараёнида олинган маълумотларни (кейинги ўринларда – олиб кириш тўғрисида маълумотлар) доимий тарзда алмашишни ташкил қиладилар ва амалга оширадилар.

Олиб кириш тўғрисида олдиндан бериладиган ахборотлар ва маълумотлар Томонлар ўртасида ахборот алмашишнинг келишилган Техник шартларида белгиланган электрон ҳужжатлар шаклида тақдим қилинади.

Ахборот алмашиш Томонлар ўртасида уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.

Бунда ҳар бир Томон ўз давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳаракатланади.

2-модда

Томонлар олдиндан бериладиган ахборотлар ва олиб кириш тўғрисидаги маълумотлардан, божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида, хавфларни бошқариш ва таҳлил усулларини қўллаган ҳолда фойдаланадилар.

3-модда

Мазкур Баённомага асосан олинган ахборотлар махфий хусусиятга эга ва улардан фақат божхона мақсадларида фойдаланилади.

Мазкур ахборотлардан бошқа мақсадларда фақат уларни тақдим қилган Томоннинг ёзма розилиги билан фойдаланиш мумкин.

Томонлар мазкур Баённома доирасида олинган ахборотларнинг махфийлигини Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган тартибда таъминлайдилар.

4-модда

Ҳар бир Томон олиб кириш тўғрисида маълумотларни, келишилган ахборот алмашишнинг техник шартлари асосида, товарлар эркин муомалага чиқарилгандан кейин тақдим қилади.

5-модда

Томонлар олдиндан ахборот ва олиб кириш тўғрисида маълумот алмашиш натижасида аниқланган номувофиқликлар тўғрисидаги ҳар қандай ҳолатлар хусусида бир-бирларини хабардор қиладилар.

6-модда

Томонлар қуйидагилар учун масъул бўлган мансабдор шахслар рўйхати ва Томонлар давлатининг божхона органлари марказий аппаратларининг ташкилий тузилмалари тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар:

божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган товарлар тўғрисида олдиндан ахборот алмашишнинг техник шартларини ишлаб чиқиш ва келишиш;

олиб кириш тўғрисида маълумот ва олдиндан ахборот алмашишда маълумотлар таркибини аниқлаш, шунингдек зарур классификаторларни ишлаб чиқиш ва келишиш;

олиб кириш тўғрисида маълумот ва олдиндан бериладиган ахборотларни муайян партиядаги товарлар ва (ёки) аниқ транспорт воситаларига боғлаш мақсадида, товар ва транспорт воситаларини идентификация қилиш усулларини келишиш;

мазкур Баённома қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш.

 7-модда

 Олдиндан ахборот алмашиш ва олиб кириш тўғрисидаги маълумотлар технологияларини қайта ишлаш учун мазкур Баённомани амалга ошириш доирасида Томонлар эксперимент ташкил қиладилар
ва амалга оширадилар (кейинги ўринларда – синов варианти).

Томонлар маълумотларни юбориш учун мўлжалланган асосий технологик тамойиллар, маълумотларни юбориш учун мўлжалланган таркиб ва рўйхат, олдиндан бериладиган ахборот ва олиб кириш тўғрисида маълумотларни тақдим қилишнинг тартиби, маълумотлар тузилиши ва формати, олдиндан бериладиган ахборот ва олиб кириш тўғрисида маълумотларни ҳимоя қилишдаги талаблар, муайян товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида олдиндан бериладиган ахборот ва олиб кириш тўғрисида маълумотларни идентификация қилиш тартиби, синов вариантида иштирок этадиган Томонлар давлатларининг божхона органлари, шунингдек синов вариантини бошланиш вақти ва зарур тадбирларни амалга ошириш муддатларини келишадилар.

Мазкур моддада кўрсатилган масалалар келишилгандан сўнг, Томонлар зарур ташкилий ва техник тадбирларни амалга оширадилар ва синов вариантини бошлашга тайёрликлари тўғрисида бир-бирларини ёзма тарзда хабардор қиладилар.

Олдиндан бериладиган ахборот ва олиб кириш тўғрисида маълумотларни алмашиш бўйича синов варианти олти ойгача муддатда амалга оширилади.

Томонларнинг ёзма келишувига кўра синов варианти узайтирилиши мумкин.

 8-модда

Ўтказилган синов варианти натижаларига кўра Томонлар олдиндан бериладиган ахборот ва олиб кириш тўғрисида маълумотларни доимий равишда алмашишни ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қиладилар.

9-модда

Мазкур Баённомани амалга ошириш мақсадида Томонлар маслаҳатлашувлар ўтказадилар ва бир-бирларига олдиндан ахборот ва олиб кириш тўғрисида маълумот алмашишда зарур бўлган ахборот материаллари ва лойиҳа ҳужжатларидан маълумотлар тақдим қиладилар.

 10-модда

Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ мазкур Баённомага, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлари мумкин.

11-модда

Мазкур Баённома қоидаларини шарҳлаш ва қўллаш бўйича юзага келадиган барча низолар ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар воситасида ҳал қилинади.

12-модда

Мазкур Баённома у имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва беш йил муддат давомида амал қилади. Мазкур муддатнинг тугаши билан унинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги беш йилга узайтирилади. Томонларнинг ҳар бири, мазкур Баённоманинг амал қилишини, унинг навбатдаги амалда бўлиши муддати тугашидан олти ой олдин ёзма хабарнома юбориш орқали тугатиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 2021 йил “5” октябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида имзоланди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.

Мазкур Баённома қоидаларини талқин қилиш мақсадларида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

5.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг