Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва Россия Федерациясига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тавсифловчи маълумотлар алма
1044

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва Россия Федерациясига олиб кириладиган товарларнинг божхона

қийматини тавсифловчи маълумотлар алмашинуви тўғрисида 2017 йил 7 апрелдаги Баённомага ўзгартириш киритиш тўғрисида

БАЁННОМА

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси), кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва Россия Федерациясига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тавсифловчи маълумотлар алмашинуви тўғрисида 2017 йил 7 апрелдаги Баённоманинг (кейинги ўринларда – Баённома) 6-моддасига амал қилган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:

 

1-модда

Баённомага қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

  1. 3 модда олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг бешинчи санасигача, МДҲ ТИФ ТНга мувофиқ, 6101-6112, 6114, 6115, 6201-6207, 6209-6211, 6302, 6304, 6305 ва 6307 товарлар бўйича нарх маълумотлари ҳамда ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг бешинчи санасигача мазкур Баённоманинг 2-иловасига мувофиқ, МДҲ ТИФ ТН товарлар гуруҳи бўйича 07, 08, 20, 21 ва 1202 позиция нарх маълумотлари.”.

  1. 4 модда биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Баённома доирасида Россия томони мазкур Баённоманинг 1-иловасида кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини ифодаловчи маълумотлар олинган кундан бошлаб уч иш кунида Россия Федерацияси божхона органларига кўрсатилган товарлар бўйича божхона операцияларини амалга оширувчи нарх маълумотларини шунингдек, Россия Федерациясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлигига МДҲ ТИФ ТН товарлар гуруҳи бўйича 07, 08, 20, 21 ва 1202 позиция нарх маълумотларини етказади”.

  1. Баённоманинг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва Россия Федерациясига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тавсифловчи маълумотлар алмашинуви тўғрисидаги Баённомага 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва Россия Федерациясига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тавсифловчи маълумотлар алмашинуви тўғрисида Баённоманинг объекти ҳисобланган товарлар

 

т/р

Товарларнинг номи

Товарларнинг МДҲ ТИФ ТНга мувофиқ кодлари

1

Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж кийим буюмлари ва кийимлар учун жиҳозлар

6101-6112,
6114-6115-позициялари

2

Кийим буюмлари ва кийим жиҳозлари, машина ёки қўлда тўқилган трикотаждан ташқари

6201-6207,
6209, 6211-позициялари

3

Бошқа тайёр текстиль буюмлари; тўпламлар; ишлатилган кийим ва текстиль буюмлари; латта-путта

6302, 6304-6305,
6307-позициялари

4

Сабзавотлар ва айрим истеъмол қилинадиган илдизмевалар ва қулупнайсимон мевалар

07 гуруҳ

5

Истеъмол қилинадиган мевалар ва ёнғоқлар; цитрус мевалари ва қовун пўстлоғи

08 гуруҳ

6

Қовурилмаган ёки ҳар қандай бошқача тарзда тайёрланмаган, чақилган ёки чақилмаган, майдаланган ёки майдаланмаган ерёнғоқ

1202 позиция

7

Сабзавотлар, мевалар, ёнғоқлар ёки ўсимликларнинг бошқа қисмларини қайта ишлаш маҳсулотлари

20 гуруҳ

8

Турли озуқа маҳсулотлари

21    уруҳ

 

  1. Баённоманинг 2-иловасига изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Изоҳ: МДҲ ТИФ ТНнинг 6101-6112, 6114,6115, 6201-6207, 6209-6211, 6302, 6304, 6305 ва 6307 гуруҳларидаги товарларнинг нарх маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва/ёки “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси қошидаги Тўқимачилик маҳсулотларининг реклама ва маркетинг агентлиги томонидан, 07, 08, 20, 21-гуруҳлар ва 1202-товар позициясидаги товарларнинг нарх маълумотлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тақдим қилинади.”.

 

2-модда

Мазкур Баённома у имзоланган санадан кучга киради.

 

Москва шаҳрида “22” Июнь 2021 йилда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

22.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг