Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва (ёки) пул воситаларини трансчегаравий олиб ўтишда жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш (қону
1439

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва (ёки) пул воситаларини трансчегаравий олиб ўтишда жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш (қонунийлаштиришга) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ахборий ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси), кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1994 йил 2 мартдаги Битим қоидаларига асосланиб, жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва (ёки) пул воситаларини трансчегаравий олиб ўтишда жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга (қонунийлаштиришга) ва терроризмни молиялаштиришга ҳамда шу билан боғлиқ жиноий фаолиятга қарши курашиш соҳасида ўзаро манфаатларга асосланиб ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:

 

1-модда

Мазкур Битимнинг предмети, Томонлар ўртасида жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш (қонунийлаштириш) ва терроризмни молиялаштиришга (шунингдек нақд пул ва (ёки) пул воситаларини декларация қилмаслик ёки нотўғри декларациялаш ҳолатларини аниқлаб) қарши кураш бўйича тегишли чораларни кўришда зарур бўлган ёки бевосита боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикасида – Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига асосан, Россия Федерациясида – Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳуқуқига асосан декларация қилинган, бир Томон давлати ҳудудидан иккинчи Томон давлати ҳудудига ҳаракатланаётган жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва (ёки) пул воситаларини олиб ўтиш ҳақидаги маълумотларни алмашиш мақсадида ташкил қилинадиган ахборий ҳамкорлик қилиш ҳисобланади.

Мазкур Битим мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

а) “нақд пул воситалари” – муомаладаги ҳамда нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган, шунингдек муомаладан чиқарилаётган ёки муомаладан чиқарилган, аммо муомаладаги пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган банкнотлар ва ғазначилик билетлари, тангалар кўринишидаги пул белгилари, бундан қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар мустасно;

б) “пул воситалари” – қарздорнинг (эмитентнинг) валюта қимматликларини тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларини ифодалайдиган ва мазкур тўловлар амалга ошириладиган шахс кўрсатилмаган йўл чеклари, векселлар, чеклар (банк чеклари), шунингдек ҳужжатли қимматбаҳо қоғозлар.

 

2-модда

  1. Мазкур Битимнинг 1-моддасида белгиланган ахборот алмашиш Томонлар ўртасида доимий асосда амалга оширилади.
  2. Томонлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотларни алмашадилар:

нақд пул ва (ёки) пул воситаларини олиб ўтаётган жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

шахсни тасдиқловчи ҳужжатлардаги реквизитлар;

жисмоний шахснинг фуқаролиги;

жисмоний шахс томонидан олиб ўтилаётган нақд пул ва (ёки) пул воситаларининг миқдори;

жисмоний шахс томонидан нақд пул ва (ёки) пул воситаларини олиб ўтиш санаси.

  1. Мазкур Битимнинг 1-моддасида кўрсатилган маълумотлар, агар уларнинг тақдим этилиши Томонлар давлатларининг суверенитети, хавфсизлиги ёки қонунчилиги ёхуд халқаро мажбуриятларига зарар етказиши мумкин бўлса, тақдим қилинмаслиги мумкин.

 

3-модда

  1. Зарур ўринларда ва жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш (қонунийлаштириш) ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ нақд пул ва (ёки) пул воситаларини олиб ўтаётган жисмоний шахсларга нисбатан тегишли тадбирларни амалга ошириш мақсадида, бундай ахборотлар уларга эга бўлган Томон тарафидан дарҳол бошқа Томонга ўрнатилган алоқа каналлари орқали етказилади.
  2. Ҳамкорлик Томонларнинг жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш (қонунийлаштириш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш билан шуғулланадиган таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади ва мувофиқлаштирилади. Томонлар мазкур таркибий тузилмалар тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қиладилар.

 

4-модда

  1. Томонлар мазкур Битим доирасида тақдим қилинаётган ахборотларнинг ҳақиқийлиги ва объективлигини таъминлаш мажбуриятини оладилар.
  2. Ҳар бир Томон мазкур Битим доирасида олинган ахборотлардан фақат мазкур Битим мақсадларида фойдаланиш, шунингдек, уларни тақдим қилган Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз ошкор қилмаслик ва учинчи томонга тақдим қилмаслик мажбуриятини олади.
  3. Мазкур Битим доирасида бир Томонга тарқатилиши чекланган ахборотларни тақдим қилаётган Томон, уларни ва улар сақланаётган моддий ташувчиларни мазкур хусусиятдалигини белгилайди. Мазкур ахборотларни қабул қилаётган Томон, уларни ўз давлатининг махфий ахборотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига асосан ўрнатилган тартибда ҳимоясини таъминлайди.
  4. Мазкур Битимнинг илгари олинган ахборотларни махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ қоидалари, Битим бекор бўлган ҳолатларда ҳам ўз кучида қолади.

 

5-модда

Тақдим қилинаётган ахборотнинг шакли ва таркиби, шунингдек уларни алмашиш регламенти ва муддатлари, Томонлар ўртасида келишилган ахборот алмашишнинг Техник шартлари билан белгиланади.

 

6-модда

Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш бўйича вужудга келадиган барча низолар ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал қилинади.

 

7-модда 

Томонларнинг ўзаро келишувига асосан мазкур Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

8-модда

Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради.

Томонлардан ҳар бири мазкур Битимнинг амал қилишини кутилаётган санадан олти ойдан кечиктирмасдан бошқа Томонга ёзма хабарнома юбориш орқали тугатиши мумкин.

 

Москва шаҳрида “22”  Июнь 2021 йилда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда ҳар иккала матн бир хил кучга эга.

22.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг