Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан шубҳали молиявий операцияларни амалга оширишни олдини олиш, аниқлаш ва тўхтатиш соҳасида” Англашув
1208

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан шубҳали молиявий операцияларни амалга оширишни олдини олиш, аниқлаш
ва тўхтатиш соҳасида

АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Федерал божхона хизмати (Россия Федерацияси), кейинги ўринларда Томонлар
деб аталувчилар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1994 йил 2 мартдаги Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан шубҳали молиявий операциялар амалга оширилишини олдини олиш, аниқлаш ва тўхтатиш масалалари муҳимлигини эътироф этиб, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) халқаро стандартларини тан олиб, қуйидагилар бўйича англашувга эришдилар:

Томонлар ўз давлатларининг қонунчилигида белгиланган ваколатлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ўзлаштириш (легаллаштириш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича ФАТФнинг тавсияларини амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни фаоллаштириш истагини билдирадилар.

Томонлар ўзларининг ташаббусларига ёки сўровга асосан молиявий маблағларни ноқонуний хорижга олиб чиқиш бўйича режалаштирилаётган ёки амалга оширилган ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар ва маълумотларни (товарларнинг нарх қийматини ўзида акс эттирган шартномалар, товарларнинг декларациялари ва кузатув ҳужжатлари, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона чегаралари орқали олиб ўтилганлигини тасдиқловчи далиллар) имкон қадар қисқа муддатларда тақдим қиладилар.

Мазкур Меморандумнинг 2-бандида кўрсатилган ахборотларни алмашиш ёзма шаклда амалга оширилади. Томонлар ўртасида келишилган техник шартларга асосан электрон шаклдаги маълумотларни алмашишга ҳам рухсат этилади.

Томонлар, ҳар бир ҳолатда, божхона декларацияларида кўрсатилган ахборотларнинг тўғрилигини тасдиқлашда зарур бўлган ахборотларни алмашиш истагини билдирадилар.

Ҳар бир Томон ахборот алмашадиган ваколатли тузилмани белгилайди.

Мазкур Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди
ва халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни келтириб чиқармайди.

Томонлар мазкур Меморандумни амалга ошириш доирасида алмашиладиган ахборотларнинг махфийлигини таъминлайдилар.

Томонларнинг ўзаро келишувига асосан, мазкур Меморандумга унинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Мазкур Меморандумни қўллаш ва талқин қилиш билан боғлиқ барча низоли масалалар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув
ва музокаралар орқали ҳал қилинади.

Мазкур Меморандум у имзоланган санадан бошлаб кучга киради.

 

Ҳар бир Томон бошқа Томонга ёзма хабарнома юбориш орқали мазкур Меморандумнинг амал қилишини тугатиши мумкин. Мазкур Меморандумнинг амал қилиши ушбу хабарнома олинган санадан 30 кун ўтгач тугатилади.

 

Москва шаҳрида “22” июнь 2021 йилда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда ҳар иккала матн бир хил кучга эга.

22.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг