Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, кейинги ўринларда “Томонлар” деб аталувчилар,
2000 йил 27 сентябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик тўғрисида Битим қоидаларини самарали амалга ошириш мақсадида, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда Томонлар ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш мақсадида, контрабанда, шунингдек, божхона иши соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар Томонлар давлатларининг иқтисодий, савдо, молиявий, ижтимоий ва маданий манфаатларига зарар етказишини инобатга олиб, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, шунингдек, қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси Томонлар давлатларининг жамоат хавфсизлиги, аҳолининг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдиришини инобатга олиб, халқаро хуқуқнинг умумэьтироф этилган тамойиллари ва нормалари ҳамда Томонлар давлатларининг қонунчилигига амал қилган ҳолда қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
“божхона 1 қонунчилиги” – товарлар, йўловчиларнинг қўл юки ва багажи, валюта ва бошқа қимматликлар, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини олиб кириш, олиб чиқиш, транзит тарзида олиб ўтиш, божхона божлари, йиғимлар ҳамда бошқа тўловларни ундириш, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, таъқиқлов ёки чекловлар ўрнатиш, шунингдек, Томонлар давлатларининг божхона чегараларидан товарларнинг ўтишини назорат қилишни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси;
“божхона қонунчилигини бузиш” - Томонлар давлатларининг қонунчилиги билан ўрнатилган божхона қоидаларига айбли ғайриҳуқуқий риоя қилмаслик;
“контрабанда” - Томонлар давлатларининг божхона чегараларини айланиб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона идентификация воситалари ва ҳужжатларини қалбакилаштириб ёки Томонлар давлатларининг божхона чегараси орқали ҳаракатланиш учун махсус қоидалар ўрнатилган, божхона чегараси орқали ҳаракатланиши чекланган ёхуд таъқиқланган товарлар, предметлар, ашёлар, материалларни декларация қилмасдан ёки нотўғри декларация қилиб ҳаракатланиш;
“гиёҳвандлик воситалари” – 1961 йил 30 мартдаги “Гиёҳвандлик воситалар тўғрисида” Ягона Конвенциянинг, кейинги ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда, I ва II Рўйхатларига киритилган табиий ёки синтетик моддалар;
“психотроп моддалар” –1971 йил 21 февралдаги “Психотроп моддалар тўғрисидаги” Конвенциянинг, кейинги ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда, I, II, III ва IV Рўйхатларига киритилган табиий ёки синтетик моддалар ёхуд ҳар қандай табиий материал;
“прекурсорлар” - халқаро конвенцияларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кимёвий материаллар сифатида таснифланувчи моддалар ва уларнинг тузлари;
“шахс” - жисмоний ёки юридик шахс;
“шахслар тўғрисидаги маълумотлар” - аниқланган ёки аниқланаётган шахсга оид ҳар қандай маълумотлар.
2-модда
3-модда
Мазкур Битимни қирғиз томонидан амалга оширишга ваколатли тузилма Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати ҳисобланади.
4-модда
Томонлар мазкур Битим доирасида қуйидагилар орқали контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик ва ўзаро кўмакни амалга оширадилар:
а) божхона тўғрисидаги қонунчилигини бузганлиги маълум бўлган ёки бунда гумон қилинаётган ёхуд қурол-яроқлар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланмасига алоқадор бўлган шахсларни текшириш ва улар тўғрисида маълумотларни тақдим қилиш юзасидан ёрдам кўрсатиш;
б) божхона қонунчилигини бузиш мақсадида фойдаланилганлиги маълум бўлган ёки фойдаланишда гумон қилинаётган ёхуд қурол-яроқлар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланмасига алоқадор бўлган товарлар, транспорт воситалари, почта ва курьерлик жўнатмаларини текшириш ва улар бўйича маълумотларни тақдим қилишда кўмаклашиш;
в) контрабанда ва товарларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари, контрабанда товарларини ноқонуний олиб ўтиш йўналишлари ва яшириш усуллари бўйича ахборотларни тақдим қилиш;
г) Томонлар давлатларининг ҳудудлари орқали олиб ўтиладиган товарлар ва бошқа предметларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ бўлган тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган ҳуқуқбузарликлар ёки жиноятлар тўғрисида огоҳлантирувчи маълумотлар билан алмашиш;
д) Томонлар давлатларининг амалдаги божхона қонунчилиги тўғрисида маълумот алмашиш:
Томонлар давлатларининг божхона қонунчилиги бузилишига ҳамда контрабандага қарши кураш методлари ва усуллари тўғрисида маълумот алмашиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг янги турлари ва ишлаб чиқариш жойлари, ноқонуний айланмаси йўналишлари ва яшириш усуллари тўғрисида маълумот алмашиш;
қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва яшириш усуллари тўғрисида маълумот алмашиш.
5-модда
Мазкур Битим доирасида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, шунингдек, ахборот алмашиш, шу жумладан, огоҳлантирувчи маълумотлар алмашиш соҳасидаги жорий ва кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида Томонлар алоқа учун масъул бўлган шахсларни белгилаб, қўшма ишчи гуруҳлар тузадилар.
6-модда
7-модда
Томонлар ўзаро келишувга асосан ўз ваколатлари ва миллий қонун ҳужжатлари доирасида, етказилган огоҳлантирувчи ахборотларга кўра, контрабанда ва божхона қонунчилигини бузишга жалб қилинган шахслар, гуруҳларни аниқлаш мақсадида қўшма тадбирлар амалга оширишлари мумкин
8-модда
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, сўровномалар дастлаб кейинчалик ёзма тасдиқлаш шарти билан, ўрнатилган алоқа каналлари орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.
а) сўраётган божхона органи ва сўралаётган божхона органининг номи;
б) мазкур Битимга ҳавола;
в) сўровнинг предмети ва сабаби;
г) иш билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек бошқа ҳужжатларга ҳаволалар;
д) текшириш ўтказилаётган шахслар тўғрисида аниқ ва тўлиқ маълумотлар;
е) ишга тегишли ҳолатлар тўғрисидаги баёнот;
ж) сўралаётган маълумотлар рўйхати;
з) божхона органи раҳбари ёки унинг ўринбосарининг имзоси.
Ёрдам беришдан бош тортиш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин, сўралаётган Томон зарур деб ҳисоблаган шартларда сўраётган Томон билан ёрдам кўрсатиш имкониятини кўриб чиқиш тўғрисида маслаҳатлашув ўтказади.
Илгари сурилган шартлар мақбул бўлган тақдирда, талаб қилувчи Томон уларга амал қилинишини таъминлайди.
9-модда
10-модда
Томонларнинг ўзаро келишувига асосан мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
11-модда
Ҳар бир Томон мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни мустақил равишда қоплайди.
Мазкур Битим Томонлар давлати иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
12-модда
Мазкур Битимнинг қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда Томонлар ўртасида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал қилинади.
13-модда
Мазкур Битим у имзоланган санадан бошлаб кучга киради.
Мазкур Битим беш йил муддатга тузилади ва Томонлардан бири бошқа Томонни тегишли беш йиллик муддат тугашидан 3 ойдан кечиктирмасдан мазкур Битимни тугатиш нияти тўғрисида ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабардор қилмаса, ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.
Мазкур Битим кучга кирган кундан бошлаб қуйидаги идоралараро халқаро шартномалар ўз кучини йўқотади:
- 1993 йил 18 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат божхона инспекцияси ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим;
- 1994 йил 2 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида контрабанда ва божхона қоидаларини бузишга қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим;
- 1994 йил 13 октябрда Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Давлат бош божхона бошқармаси билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат божхона инспекцияси ўртасида контрабанда ва наркобизнесга қарши кураш бўйича ўзаро ахборот алмашинувини таъминловчи хизмат ташкил қилиш тўғрисида Битим;
- 1997 йил 5 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат божхона инспекцияси ўртасида контрабанда, қурол-яроқлар, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим.
Тошкент шаҳрида “11” Март 2021 йилда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Мазкур Битим қоидалари ўртасида тафовутлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
11.03.2021