Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида божхона тизими
2232

Бугунги кунда мамлакатимизда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришда эркин иқтисодий зоналарнинг аҳамияти катта.

Таъкидлаш жоизки, БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) расмий маълумотларига кўра, 2019 йилда дунёда жами - 5 383 та эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) мавжуд. Жумладан, Хитойда - 2543 та, Филлипинда - 528 та, Хиндистонда - 373 та, АҚШда - 262 та, Россияда - 130 та ва Туркияда - 102 тани ташкил этади.

Ўз ўрнида, Ўзбекистон Республикасида ҳам эркин иқтисодий зоналар фаолиятини изчил ривожлантириш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи муҳим йўналишида – фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳани тартибга солувчи 2 та Қонун, 8 та Президент Фармон ва Қарорлари ҳамда 10 та Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари қабул қилинган.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасида жами - 21 та ЭИЗларда 471 та корхоналар томонидан 158 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Уларга божхона тўловларидан 2017 йил – 88,3 млрд.,
2018 йил – 884,4 млрд., 2019 йил 9 ойида – 759,9 млрд сўм божхона тўловларидан имтиёзлар тақдим этилган.

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида амалда қўлланилаётган солиқ ва божхона режимларига тўхтладиган бўлсак, иштирокчиларга алоҳида божхона имтиёзларини назарда тутувчи тизим жорий этилган. Жумладан, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Тақдим этилган имтиёзлар киритилган инвестиция ҳажмига боғлиқ равишда 3 йилдан 10 йил муддатгача берилади, шу жумладан эквивалентда:

– 300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача инвестиция киритилганда – 3 йил муддатга;

– 3 млн. АҚШ долларидан 5 млн. АҚШ долларигача инвестиция киритилганда – 5 йил муддатга;

– 5 млн. АҚШ долларидан 10 млн. АҚШ долларигача инвестиция киритилганда – 7 йил муддатга;

– 10 млн. АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда – 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.

14.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг