Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кенгаш сайти
4994

WWW.TEKSHIRISHLAR.UZ

 

tekshirish.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4609-сонли Фармонида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга оид кўплаб масалалар билан бир қаторда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш, назорат органларининг бу борадаги фаолиятини янада ошкоралигини таъминлашга қаратилган вазифалар белгилаб берилди.

 

Фармон талаблари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ишчи органи сифатида Кенгашнинг www.tekshirishlar.uz веб сайти ишлаб чиқилиб, ишга туширилди.

 

Сайтда Кенгаш ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан унинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, текширишларни мувофиқлаштиришга оид қонун ҳужжатлари, жорий давр учун текширишлар режа-жадвалига киритилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда Кенгаш, унинг ишчи органи ва барча ҳудудий комиссиялари таркиблари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш мумкин.

 

Бундан ташқари, сайтда ҳар бир назорат органлари учун алоҳида саҳифалар яратилган бўлиб, унда текшириш ўтказишга доир фаолияти Кенгаш томонидан мувофиқлаштириб келинаётган 33 та назорат органлари томонидан 11 та йўналиш бўйича ахборотлар жойлаштириб келинмоқда.

 

Хусусан, сайтнинг ушбу қисми орқали:

 

ҳар бир назорат органлари раҳбарлари ва уларнинг қабул кунлари;

 

назорат органларига текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар;

 

улар томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар давомида назорат қилинадиган масалалар ва аниқланган камчиликлар бўйича кўриладиган чоралар;

 

текшириш саволномалари ва далолатномалар намунаси ҳақида батафсил маълумотлар билан танишиш мумкин.

 

Бундан ташқари, сайтда муҳтарам Президентимизнинг юқоридаги Фармонларидан келиб чиққан ҳолда бевосита тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашувларга йўл қўймаслик имкониятлари яратилган.

 

Ҳар бир тадбиркор ўз фаолиятида режали текшириш ўтказиш учун назорат органлари ходимлари келганда, ушбу текшириш жорий йил учун тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига киритилганлиги, назорат органининг ушбу текшириш бўйича буйруғидаги муддатга риоя этилганлиги ва айнан шу ходимлар томонидан текшириш ўтказилганлиги белгиланганлиги ҳамда ушбу ходимлар жорий йил учун тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигини текшириб олиши мумкин.

Яратилган ушбу имкониятлар тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ўз билимларини оширишга, ноқонуний текширишлар ташкил этилиши ва текширишларни ўтказиш тартибини бузилишини олдини олишга хизмат қилади.

 

24.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг