Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Инсонга наф келтириш олий бахт Тадбирлар

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан вилоят божхона бошқармаси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йил якунларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

16.02.2019

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Андижон вилоятининг Асака туманида тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

16.02.2019

Миллий кинология марказида “Тамаки маҳсулотларини қидириш” бўйича янги йўналиш ташкил қилинади Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Ҳозирги кунда божхона чегараси орқали тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқиш ҳолатлари кўплаб учраётганлиги, жумладан ҳудудий божхона бошқармалар томонидан йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳолатлар кузатилаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади.

16.02.2019

Сохта “сарроф” Тезкор хабарлар

Мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш, нақд хорижий валюта муомаласи доирасини тартибга солиш, валюта айрибошлаш операцияларини янада соддалаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

16.02.2019

Божхоначилар тадбиркорларга яқиндан кўмак беришмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳокимиятида Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон, Пскент, Бўка, Оққўрғон туманларида фаолият олиб бораётган ТИФ қатнашчилари билан давлатимиз томонидан тадбиркорларга экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишда яратилган шарт-шароитлар ҳамда амалиётда учраётган муаммоларни ўрганиш юзасидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

15.02.2019

Дизель ёқилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Айрим қонунбузарлар божхона чегаралари орқали ҳамиша қандайдир товар-моддий бойликларини пинҳона олиб ўтишга интилишади. Шу сабабли божхоначилар доим сергакликни қўлдан бой бермаган ҳолда иш олиб боришади.

15.02.2019

Ғишткўприк чегара божхона постида навбатдаги қонунбузилиш ҳолатлари фош қилинди Тезкор хабарлар

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда чегара божхона постлари яқинида жойлашган хонадонларда мунтазам тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказишига қарамай, мавжуд тартибларни бузишга харакат қилаётган фуқаролар учраб турибди.

15.02.2019

Божхоначилар тадбиркорлар билан учрашувда экспортга оид масалаларни ҳал қилишди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмини оширишдаги энг муҳим вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, божхона органлари томонидан бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

15.02.2019

Яшириш наф бермади Тезкор хабарлар

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постида яна бир божхона қоидабузарлиги ўз вақтида фош этилди.

15.02.2019

Валютани яширин тарзда олиб чиқишга уринишнинг ўз вақтида олди олинди Тезкор хабарлар

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди.

15.02.2019

Экспорт – иқтисодиёт таянчи Тадбирлар

Бугунги кунда экспортёрларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, экспорт тартиб-таомилларини тубдан соддалаштириш орқали мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот ва саноат маҳсулотлари рақабатбардошлигини ошириш мақсадида тизимли равишда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

15.02.2019

Психотроп дори воситалари жойланган жўнатмалар тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

15.02.2019

Божхона постларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди Ҳуқуқий саводхонлик

2019 йил 1 февралдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида божхона постларига бир қатор ваколатлар берилди.

15.02.2019

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносиб нишонланмоқда Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбек халқи ўтмишида ўтган кўплаб буюк даҳолари билан ҳақли равишда фахрланса арзийди. Уларнинг кўплари, нафақат, ўз диёрида, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида маълум ва машҳурдир. Ана шундай зотлардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.

14.02.2019

Қонунбузарларнинг режаси амалга ошмади Тезкор хабарлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

14.02.2019

Яширилган газ ҳисоблагичлари фош этилди Тезкор хабарлар

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Аввал-Фарғона” йўналишида тезкор тадбир ўтказди.

14.02.2019

Билимли авлод – буюк келажакнинг кафолатидир Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолиши, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш зарурлиги, фарзандларимизни турли хил радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик – асосий вазифамиз эканлиги, бу борадаги ишларни янгича ёндашувлар билан давом эттиришимиз кераклиги қайд этилди.

14.02.2019

Бухорода жамоа шартномалари бажарилиши якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Тадбирлар

Куни кеча Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган жадвал асосида Бухоро вилояти божхона бошқармасида жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

14.02.2019

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди Тадбирлар

Буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятидаги ёрқин мисолларни тарғиб қилиш орқали ёшлар ва ҳарбий хизматчиларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Хоразм вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотида ёш божхоначилар ўртасида — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

14.02.2019

Миллий кинология марказида халқаро экспертлар иштирокида кўргазма ташкил этилади Тадбирлар

Миллий кинология марказида жорий йилнинг апрель ойида илк бор Ўзбекистон кинология федерацияси билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобидаги турли зотдаги хизмат итларининг экстерьери ва зотдорлик даражасини баҳолаш бўйича халқаро экспертлар жалб қилинган ҳолда миллий кўргазма ўтказиш режалаштирилган.

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг