Юртимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида божхона ходимлари туну кун самарали хизмат қилишмоқда. Албатта бу каби саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Айни кунларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасида тезкор чоралар кўриш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Клычев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этди.
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланганлигига қарамай почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари ҳамон учраяпти.
XXI аср –шубҳасиз ахборот асри. Инсон интернет орқали саноқли сонияларда дунёда юз бераётган воқеаларни билиб олиши, ўзини қизиқтирган исталган мавзудаги керакли маълумотга эга бўлиши мумкин. Аммо, интернет ҳеч қачон китоб ўрнини боса олмайди. Китоб ўқиш сурурини китоб ўқиган инсонлар яхши англайди.
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимизнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, инвесторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш мақсадида янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш тартиби соддалаштирилди.
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан товар моддий бойликларни юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга бўлган навбатдаги хуқуқбузарлик холати аниқланди.
Инсоннинг энг катта душмани борки, бу нафсдир! Иродасизлик ортидан унинг домига тортилган кимсалар барча нарсасидан мосуво бўлади. Мисқоллаб йиғилган обрў-эътибор, ҳурмат-эҳтиром бир зумда нафратга айланади, ота-онаси, оиласи дийдоридан маҳрум бўлади.
Маълумки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамизга халқаро аэропортлар орқали кириб келишда, ҳар бир фуқаро томонидан божхона тўловларисиз қиймати 2000 АҚШ долларигача бўлган меъёрий товарларни олиб кирилиши мумкин. Бироқ, айримларини олиб киришга эса чекловлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.
Ўзбекистон Республикасига пиротехника воситаларини олиб кириш тақиқланади. Одатда бу турдаги воситаларни яширинча олиб киришга уринишлар фақатгина янги йил арафасида кузатилади деб ўйлаймиз. Вахоланки, ундай эмас! Давлат божхона хизмати органлари ходимлари бу турдаги воситаларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши йил давомида кураш олиб боришади.
Ҳар бир давлатнинг равнақ топиши ва ривожланишида, ўша давлат фуқароларининг том маънодаги ватанпарварлиги, ҳалоллиги ва фидойилиги билан юртига ҳамда халқига садоқат билан хизмат қилишига чамбарчас боғлиқдир.