Orphus tizimi

Электрон хизматлар

Товарларни электрон шаклда декларациялаш

“Тадбиркорлар томонидан божхона юк декларациясини тақдим этиш” электрон хизмати

2018 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорларимиз учун яна бир қулайлик яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ энди тадбиркорлар интернет ёрдамида божхона юк декларацияларини (БЮД) ўз офисларидан чиқмасдан туриб, мустақил равишда тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш имкониятига эга бўлдилар.

Бунга қадар эса товарларни республикамизга олиб кирмоқчи ёки экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркор божхона юк декларациясини тўлдириб бериш ва божхона идораларига тақдим этиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар кўмагидан фойдаланишга мажбур эди.

Энди эса Давлат солиқ қўмитаси томонидан бериладиган электрон рақамли имзога эга бўлган ҳар бир тадбиркор буни амалга оширишга тўла ҳақли.

Бунинг учун Давлат божхона қўмитасининг http://ed1.customs.uz/ ва http://ed2.customs.uz/ манзилида жойлашган “Электрон декларациялаш тизими”га кириб, онлайн тарзда БЮДни тўлдириб, божхона органларига тақдим этишса, кифоя!

Бундан ташқари, тадбиркорлар БЮДни Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “E-BYUD 4.0.0”локал дастури (Дастурдан фойдаланиш бўйича йўриқнома) ёрдамида БЮДни тўлдириб, тайёрланган электрон нусхасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Тадбиркорлар томонидан БЮДни тақдим этиш” интекактив хизматидан фойдалангани ҳолда тақдим этишлари мумкин. Ушбу ҳаволада: 

Агар тадбиркорлар БЮДни тақдим этишни мустақил равишда амалга оширмай, бунда бошқа шахслар кўмагидан фойдаланмоқчи бўлсалар, у ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Декларацияловчи шахслар рўйхати” интерактив хизматидан фойдаланиб, мазкур шахсларга ўзлари номидан декдарациялаш ваколатини бериш мақсадида товарларни декларацияловчи шахслар рўйхатини шакллантиришади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш давомида саволлар юзага келганда, Давлат божхона қўмитасининг уздуксиз фаолият юритувчи call centre 120-76-08 ёки 120-76-00 (ички: 58-10, 58-11, 58-12, 58-13, 58-14, 58-15) рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.


30463

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР