Orphus tizimi

Тадбирлар

Сурхондарёда кинологлар фаолияти кўздан кечирилди

Сурхондарёда кинологлар фаолияти кўздан кечирилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси рахбарияти кинология хизмати ходимларининг касбий маҳорати ҳамда хизмат тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор бермоқда.

Шу мақсадда Сариосиё темир йўл чегара божхона постида бошқарма бошлиғи Т.Саидов иштирокида ўқув ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Кичик инспектор кинологлар ва уларнинг хизмат итларининг сергаклигини ошириш, ўрганилаётган ўқув машғулотларини амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўтказилган машғулотларда хизмат итлари ўз маҳоратларини кўрсата олишди.

Божхона хизмати кичик инспектор-кинологлари Н.Муродовга бириктирилган Линда лақабли немис овчаркаси ва О.Қурбоновга бириктирилган Румба лақабли немис овчаркалари тайёргарлиги текширилиб, фаолиятларига баҳо берилди.

Ушбу постда хизмат қилувчи итлар портловчи моддалар ва гиёҳвандлик воситаларини излаб топиш йўналишларида ўргатилган. Хизмат итларининг йўналишлар бўйича тайёргарлик даражаси мунтазам равишда текширилиб, муҳокама қилинади.

Кинологлар жиноятларни фош этишда ҳам фаол иштирок этишмоқда. Биргина 2018 йил давомида кинологлар томонидан 8 та ҳолатда 55,32 гр гиёҳвандлик воситаси, 201 туп наша ўсимлиги, 3 дона патрон, 47,08 гр. порох портловчи моддаси ҳамда 2017 йилда 17 та ҳолатда 74 кг. 63 гр. гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ўқотар қурол, 7 дона патрон, 17,2 гр. порох портловчи моддасини аниқлашда қатнашган.

Бошқармани хизмат итлари билан таъминлашда Миллий Кинология Марказининг аҳамияти катта.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ташаббуси билан 1996 йилда ташкил қилинган Миллий кинология марказида кинолог мутахассислар ва хизмат итларини тайёрлаш учун яратилган шарт-шароитлар кинология йўналишидаги замоанвий талаблар ва жаҳон андозаларига тўла жавоб беришини инобатга олиб, Жаҳон божхона ташкилоти томонидан минтақавий кинология маркази мақомига эга бўлган.

Ташкил этилганидан сўнг ўтган 20 йилдан ортиқ муддат давомида марказ нафақат республикамизда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида инспектор-кинолог ва хизмат итларини тайёрловчи таянч ўқув марказига айланди.

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


30.06.2018 93

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР