Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

“Оғу”ли жўнатма

“Оғу”ли жўнатма

Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Аммо шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали қонунга ҳилоф равишда таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари учраб турибди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари шу турдаги қоидабузарликни фош қилишди.

Пойтахтлик А.В. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона назоратининг техник воситасидан фойдаланиб божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 150 дона таркибида “Bromozepam” психотроп моддаси бўлган “Lexostad” номли таблеткалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


02.07.2018 92

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР