Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

Яна “Нефть” ушланди!

Яна “Нефть” ушланди!

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар мамлакатимизга алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони 2 литргача божсиз олиб киришлари мумкин.

Аммо сўнгги вақтларда айрим фуқаролар томонидан ушбу меъёрларга риоя қилмасдан, юртимизга кўп миқдорда пиво ичимликларини олиб киришга бўлган уринишлар учрамоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиларидан бирининг юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 80 литр турли хил пиво ичимликлари борлигини аниқланди.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари “Москва-Андижон” поезди йўловчиларининг юкларини божхона назоратидан ўтказиш вақтида, йўловчилардан бирининг юклари орасига 48 дона салкам 40 литр ҳажмдаги “Нефть” ароқлари яширилганлигини фош қилишди. Дастлабки маълумотларга кўра мазкур алколли ичимликларнинг умумий қиймати 16,8 млн. сўмни ташкил этар экан.

IMG_6214.JPG

Ҳозирда юқоридаги ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-71 - “Ишонч телефони” рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати


02.07.2018 101

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР