Orphus tizimi

Тезкор хабарлар

  • “Яшил йўлак” – қонунбузарликларни яширмайди

    “Яшил йўлак” – қонунбузарликларни яширмайди

    “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ижроси доирасида божхона органларига жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш юзасидан берилган топшириқлар амалда жорий йилнинг 1 январидан бошлаб ўз тасдиғини топди.

    02.07.2018


  • “Оғу”ли жўнатма

    “Оғу”ли жўнатма

    Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

    02.07.2018


  • Яна “Нефть” ушланди!

    Яна “Нефть” ушланди!

    Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар мамлакатимизга алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони 2 литргача божсиз олиб киришлари мумкин.

    02.07.2018


  • Бўлакланган контейнерлар

    Бўлакланган контейнерлар

    Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 13-моддасига кўра, товарларни ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган воситалар ҳам транспорт воситаси бўлиб, ҳар қандай сув кемасини, ҳаво кемасини, автотранспорт воситасини, темир йўл транспорт воситасини ёки контейнерни ўз ичига олади.

    02.07.2018


  • Сирдарёда “Нефть” ушлаб қолинди

    Сирдарёда “Нефть” ушлаб қолинди

    Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва БҚБҚК бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизга қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.М бошқарувидаги автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    30.06.2018


  • Чопонга “ўранган” кўкнори

    Чопонга “ўранган” кўкнори

    Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан хамкорликда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ўтказилган “Қорадори - 2018” тезкор тадбирлари давоми бир қатор қонунбузарликлар фош этилди.

    28.06.2018


  • Хонқа ва Боғотда ноқонуний сақланаётган рангли металл  парчалари аниқланди

    Хонқа ва Боғотда ноқонуний сақланаётган рангли металл парчалари аниқланди

    Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлнинг парчалари, чиқиндилари ҳам вақт ўтса-да ўз қийматини йўқотмайди.

    28.06.2018


  • Божхоначилар йирик миқдордаги маиший техника буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

    Божхоначилар йирик миқдордаги маиший техника буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

    Маълумки жорий йилнинг феврал ойидан эътиборан жисмоний шахсларга автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилди.

    28.06.2018


  • Совун қутисида тамаки?!

    Совун қутисида тамаки?!

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3512 сонли қарори билан жисмоний шахсларга 10 қутигача бўлган тамаки маҳсулотларини юртимизга божсиз олиб киришга рухсат этилади. Шунга қарамай қонунчилик талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда.

    26.06.2018


  • Олма ўрнига “Кока-кола”?!

    Олма ўрнига “Кока-кола”?!

    Ёз фаслида яхна ичимликларнинг бозори чаққонлиги барчамизга маълум. Айрим қонунбузарлар эса ушбу мавсумдан унумли фойдаланиб қолишга, бу каби маҳсулотларни ички бозорда қайта сотиш мақсадида юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринишмоқда.

    26.06.2018


  • Ноқонуний олиб киришга уринилган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

    Ноқонуний олиб киришга уринилган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

    Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимиз саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин.

    25.06.2018


  •  Божхоначилар сифати кафолатланмаган дори-дармонларни тўхтатиб қолишди

    Божхоначилар сифати кафолатланмаган дори-дармонларни тўхтатиб қолишди

    Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ТИФ божхона постида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир нечта фуқаролар номига Россия Федерациясидан жўнатилган почта жўнатмаси ниқоби остида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини декларацияда кўрсатмасдан, ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатлари аниқланди.

    25.06.2018


  • 2950 қути тамаки Ҳиндистонга “учолмади”

    2950 қути тамаки Ҳиндистонга “учолмади”

    Республикамизнинг барча халқаро аэропортларида бўлгани каби Тошкент халқаро аэропортида ҳам божхона ўтказиш пунктларидаги “яшил” ва “қизил” йўлак тизими йўловчилар учун қулайлик бўлиб хизмат қилмоқда.

    23.06.2018


  • “Заҳри қотил”нинг тарқатилишига чек қўйилди

    “Заҳри қотил”нинг тарқатилишига чек қўйилди

    Гиёҳвандликка қарши курашишда профилактик чора-тадбирларнинг аҳамияти беқиёс. Аҳоли ўртасида мазкур иллатдан огоҳ бўлиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида учрашув ва семинарлар ўтказилиб, “заҳри қотил”нинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши кенг тушунтирилмоқда.

    23.06.2018


  • Ховосда ариқ бўйида наша ўсаётганлиги аниқланди

    Ховосда ариқ бўйида наша ўсаётганлиги аниқланди

    Яқинда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрбанда ва божхона қонун бузилишларига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Мирзаобод тумани ҳудудида гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний айланувига қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Нексия” русумли хизмат автомашинасида ҳаракатланиб келаётган 2 нафар фуқаролари М.Муратов ва Ў.Хидировлар (исми шарифлари ўзгартирилган) тўхтатилиб, ҳолислар иштирокида кўздан кечирилди.

    23.06.2018


  • “Qarataw” сохта экан!

    “Qarataw” сохта экан!

    Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.У. 360 шиша қўлбола усулда тайёрланган ароқларни 4 млн. 140 минг сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

    23.06.2018


  • Вагон ҳожатхонасига яширилган ўқ-дорилар фош қилинди

    Вагон ҳожатхонасига яширилган ўқ-дорилар фош қилинди

    Москва-Кўлоб” йўналишидаги йўловчи поездида эса қўшни давлат фуқароси И.С. 25 дона 12 калибрли ов милтиғи гильзалари, 1991 дона капсула, шунингдек, “Альбумин”, “Нейрокс” ва “Конкор” номли дори воситаларининг вагон ҳожатхонасига хуфиёна равишда яшириб қўйган ҳолда, ноқонуний равишда олиб ўтаётганлиги аниқланди.

    23.06.2018


  • Тувакдаги “гул”миди?

    Тувакдаги “гул”миди?

    Мамлакатимизда наркотик моддаларини суииистеъмол килиш ва уларнинг ноконуний айланишига карши курашиш буйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан трансмиллий наркогуруҳларнинг қонунга зид фаолиятларини аниқлаш ва унга чек қуйиш, контрабанда каналларини ёпиш, гиёҳвандлик экинларини йук қилиш ва гиҳёвандлик иллати таркалишининг олдини олиш буйича махсус тадбир ва операциялар ўтказилмокда.

    23.06.2018


  • Самарқандда "яшил" йўлак орқали 30 млн. сўмлик тиббий буюмлар олиб ўтилиши олди олинди

    Самарқандда "яшил" йўлак орқали 30 млн. сўмлик тиббий буюмлар олиб ўтилиши олди олинди

    Самарқанд халқаро аэропортига “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги 606-рақамли авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.Ш. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида ундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида махсус рухсатнома талаб қилинадиган товарлар бор йўқлиги оғзаки сўралди. Фуқаро бундай товарлар йўқлигини айтганидан сўнг унга тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида текширилди.

    22.06.2018


  • Томорқада каннабис?!!

    Томорқада каннабис?!!

    Миллий қонунчилигимизда гиёҳвандликка оид жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш, бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлиги, гиёҳвандликка чалинган шахсларни даволаш ва бошқа муҳим масалаларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланган.

    22.06.2018



  • Страницы: 1 2 3 4 5 ... 17 След. Все

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР