Orphus tizimi

Қўмита ҳақида

Божхона органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

Божхона органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа органлари ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари билан ҳамкорликда бажарадилар. Мазкур органлар божхона назоратини амалга ошириш ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига қарши курашда божхона органларига кўмаклашишлари шарт.

Божхона органлари аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ўзга ахборотни бошқа органлар ва ташкилотлар билан алмашишни, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик қилишдан фойдаланган ҳолда алмашишни ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонун ҳужжатларида ва битимларда белгиланган тартибда амалга оширади.

Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган ҳамма учун мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлар тегишли вазирликлар, идоралар билан келишилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Божхона органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз ваколатларига кирадиган айрим ҳаракатларнинг бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишига йўл қўядилар.

Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари:

хўжалик юритувчи субъектлар божхона тўловлари бўйича бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар;

кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган, ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва бундай тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня суммаларини хўжалик юритувчи субъектлардан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар;

ушбу модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларнинг сўмлардаги маблағлари етишмаса ва валюта ҳисобварақларида маблағлари мавжуд бўлса, божхона органларининг тақдимномасига кўра валюта биржасида мазкур валюта маблағларини бюджет олдидаги қарзни тўлаш учун зарур ҳажмларда сотишни сотиш кунидаги курс бўйича амалга оширадилар.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг айби билан божхона тўловлари ва жарима суммаларини тўлаш кечиктирилган бўлса, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ёки божхона органларининг божхона тўловларини ўтказиш ёки қайтариш тўғрисидаги топшириқлари банк ёки молия-кредит муассасаларининг айби билан бажарилмаган бўлса (бажариш кечиктирилган бўлса), хўжалик субъектларидан, банк ёки молия-кредит муассасаларидан белгиланган тартибда пеня ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати" тўғрисида"ги

Қонунининг 7 –моддасидан олинди. 


1441

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР